Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълум қилинди

Ўзбекистон бўйича 25-29 ноябр кунларига об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво илиқ бўлади. 

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 25-27 ноябр кунлари ҳарорат кечалари асосан +2...+7, кундуз кунлари +15...+20, жанубда кечалари +7...+12, кундуз кунлари +17...+22 даража атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари -2...-7, кундуз кунлари эса +7...+12 даражадан ошмайди.

Ушбу кунларда республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида 26 ноябр куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши бошланади.

28-29 ноябрда республиканинг аксарият вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва 28 ноябрда Тошкент, Сирдарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ёмғир ёғиши илиқ об-ҳавода кузатилади, 28 ноябрда ҳарорат кечаси +7...+10, кундузи +17...+20 даража атрофида бўлади. 29 ноябрда ҳароратнинг пасайиши бошланади, кундуз кунги ҳарорат +10...+13 даражани ташкил этади.

Республиканинг айрим жойларига туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

28 ноябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида, 28-29 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Пойтахтда: 25-28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари асосан +4...+7, 28 ноябрда +7...+10, кундуз кунлари +17...+20 даража бўлади.

29 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +7...+10, кундузи +10...+13 даража бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликкача эсади.

Теглар:
×