Донецк ва Луганск республикалари Украина Қуролли кучлари позициясига қарши ҳужум бошлади

Донецк ва Луганск республикалари Украина Қуролли кучлари позициясига қарши ҳужум бошлади

Мазкур операцияда ҳарбийлар барча йўқ қилиш воситаларидан фойдаланиши айтилган

Луганск Халқ Республикасининг халқ милицияси вақтинча босиб олинган ҳудудни озод қилиш операцияси ва артиллерия тайёргарлиги бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, улар фақат ҳарбий нишонларга қарата ўқ узади, тинч аҳолига нисбатан таҳдид бўлмайди.

Шу билан бирга, Донецк қўшинлари бутун алоқа чизиғи бўйлаб Украина Қуролли кучлари позицияларига зарба бераётгани маълум қилинган.

«ДХР қўшинлари ўзида мавжуд бўлган барча йўқ қилиш воситаларидан фойдаланган ҳолда бутун ўзаро алоқа чизиғи бўйлаб Украина Қуролли кучлари позициясига ҳужум қилмоқда», — деган у.

Маълумот учун, Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни эрталаб Донбасс республикалари раҳбарларининг мурожаатига жавобан махсус ҳарбий операция ўтказишга қарор қилганини айтган. Россия раҳбарининг таъкидлашича, Москва режаларида Украина ҳудудларини босиб олиш йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги рус ҳарбийлари Украина шаҳарларига зарба бермаслиги, ҳарбий инфратузилма юқори аниқликдаги воситалар ёрдамида ишдан чиққани ҳақида хабар берган. Тинч аҳолига ҳеч нарса таҳдид солмаслиги қўшимча қилинган.

×