Европа Иттифоқи Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳрида гуманитар хаб ташкил этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, кеча, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан музокаралар ўтказган.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинган.
Томас Никлассон Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, шунингдек, Термиз шаҳрида гуманитар хаб ташкил этишда мамлакатимиз билан келгусида фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирган.
Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатдаги янги ҳокимиятга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш юзасидан фикр алмашган.
Тасодифий хабарлар
Расман: Қозоғистон Россия-Украина урушида Путиннинг тарафини танлади
Superliga. Bugun “Lokomotiv” Jizzaxda mehmon boʻladi, “Paxtakor” esa “Qoʻqon-1912”ni qabul qiladi
Олимлар улкан яширин олтин захираларини аниқлади
Тириклай кўмиб юборилган одамни тўрт кундан сўнг ковлаб олишди (видео)
Миллиардер коронавирусни тўхтатишнинг ягона йўлини айтди