Туркия Исроил билан барча алоқаларни узди ва уларни тиклаш ниятида эмас. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистони ва Озарбайжонга ташрифларидан қайтаётганда самолётда журналистлар билан қилган суҳбатида сўз очди.
“Биз Туркия давлати ва ҳукумати сифатида айни пайтда Исроил билан алоқаларни уздик. Ҳозирги кунда бизнинг Исроил билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Келажакда уни яхшилаш учун ҳам ҳеч қандай қадам ташламаймиз”, деди Эрдўған.

Унинг билдиришича, Туркия халқаро ҳуқуқ тамойилларига асосланган чораларни кўришга ҳаракат қилиб, Исроилга босим ўтказиш устида ишламоқда. Шунингдек, Анқара Фаластиннинг иттифоқчиси бўлиб қолади.
“Туркия Исроилнинг жиноятларига энг қатъий жавоб бераётган давлат бўлиб, бунга савдо алоқаларини тўхтатишни ҳам киритган”, деди Эрдўған.
Тасодифий хабарлар
50 минг сўмга уйини фоҳишахонага айлантирган шахс аниқланди
Эртага қандай об-ҳаво бўлади?
Россия бош вазири коронавирус билан касалланди
“Борми оғриқ?” Қўқонлик табиб фаолиятида қонун бузилиши аниқланди
Ноннинг нархи 40-45 фоизга ошади