2024 йил февраль ойидан буён Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, фуқаро шу йилнинг январь ойида оила аъзолари билан зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига борган ва кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино шифохонасига даволаниш учун ётқизилган. Фуқаронинг виза муддати тугаши ва мамлакатдан чиқиб кетишга тақиқ қўйилгани туфайли Ўзбекистонга қайтишга бўлган барча уринишлари муваффақиятсизликка учраган.
Шу вақт давомида Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси И.И.нинг оиласига зарур маслаҳат ёрдамини кўрсатган ва дипломатлар унга Саудия сайёҳлик компанияларидан бири билан биргаликда Ўзбекистонга қайтарилишида кўмаклашган.
Барча масалалар ҳал этилгач, жорий йилнинг 22 август куни беморнинг уйига парвози учун йўл ҳужжатлари расмийлаштирилиб, шифохонадан Жидда халқаро аэропортига зарур тиббий асбоб-ускуналар билан етказилиши таъминланган.
Натижада, жорий йилнинг 23 август куни фуқаро И.И. ва унинг ўғли Ж.И. шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга жўнатилган.
Тасодифий хабарлар
Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга кирган 14 бош жайронни ўлдирди
Жаҳл устида уйламасдан босилган қадам
Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни тез аниқлайдиган восита сотиб олди
Minskda Oʻzbekiston-Belarus hududlari forumi ish boshlaydi
Раҳбарларга халқ баҳо қўяди