Қирғизистон президенти Садир Жапаров Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 18-19 июл кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Бу ҳақда Қирғизистон президенти Администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиев маълум қилди.
«Ташриф доирасида президент Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан икки томонлама музокаралар ўтказади.
Томонлар ўзаро манфаатли барча йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади», – деди Муратбек Азимбакиев.
Ташриф доирасида, шунингдек, Садир Жапаров Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги маданият кунлари расмий очилиш маросимида иштирок этади. Шу билан бирга, Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари иштирокида амалга оширилаётган икки томонлама лойиҳаларнинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Қолаверса, ушбу ташриф билан боғлиқ Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари форуми каби қатор тадбирлар ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
МИБ ХОДИМИГА ҚАРШИЛИК КЎРСАТИЛГАНЛИГИ ЮЗАСИДАН
Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланди
Шавкат Мирзиёев: «Яқинда яна кўплаб ректорларни ишдан оламиз»
Муфтий ишдан кетгани ҳақида хабар тарқатган Azon.uz сайти муҳаррирининг ўзи ишдан олинди
Ўзбекистонлик мигрантларнинг темир йўл орқали Россияга киришида янги тартиб ўрнатилади