Республика Гидрометеорология хизмати бошланган янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун республика ҳудуди антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида ҳаво 3-8° илиқгача исийди, бу март ойининг ўртаси учун меъёрий қийматлардан анча совуқдир.
16 ва 17 мартда антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан секин ортга чекинади, кечалари бироз совуқ сақланиб туради, кундуз кунлари эса аста-секин исийди ва чоршанба кунига кундуз кунги ҳарорат 9-14° илиқгача кўтарилади.
Ҳудудларнинг кўп қисмида ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафтанинг иккинчи ярми бошидан Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ҳаво ҳарорати айниқса кундуз кунлари кескин кўтарилади. Иш ҳафтасининг охирига келиб, ҳарорат кундуз кунлари 20-25° илиқ, жанубда 27° илиқгача бўлган қийматларга етади ва меъёрдан 6-8° га кўп бўлади.
Тасодифий хабарлар
Британия разведкаси "Вагнер" нинг янги ҳомийси ким бўлишини айтди
Президентимиз спортчиларнинг ҳар бир чиқишини кузатиб борди — Танзила Норбоева
ЎзТестда катта ўғрилик юз берди
Ўзбекистонда ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилди
Бесоқолбозлик тарғиботчилари Тошкентда концерт бериши ортида ким турибди?