Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг Россияга кириши тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда "Россотрудничество" раҳбари Евгений Примаков сўз очди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси раиси, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа ўз интервьюсида бир мамлакатда яшаб туриб, унинг тилини билмайдиганларни “босқинчи ёки телба” дея атаган.
Шунингдек, Журналистика университети ректори Амир Темурнинг Олтин Ўрдага юриши туфайли Россия давлати сақлаб қолингани ва кейинчалик кучайганини таъкидлаб ўтган.
Шерзодхон Қудратхўжанинг мазкур баёноти юзасидан "Россотрудничество" раҳбари Евгений Примаков журналист билан ҳар қандай алоқалар тўхтатилиши ва унинг ўзи, қариндошларига Россияга кириш тақиқланиши мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, Примаков ўзбек журналистнинг бу сўзлари учун узр сўраши кераклигини ҳам қўшимча қилган.
Аввалроқ тарихчи Михаил Смолин 1917 йилгача "ўзбек халқи бўлмагани" ҳақида иддаоси баҳс-мунозарага сабаб бўлганди.
Бундан ташқари, ёзувчи Захар Прилепиннинг "Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш" ҳақидаги иддаоси сабаб, Россия элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилганди.
Manba: Qalampiruz Сарвар Хуррамов
Тасодифий хабарлар
«Ҳар бир фикр ақл тарозисидан ўтиши керак...» ёҳуд Украина воқеаларига муносабат
Марҳаматлик ҳамшира 400 доллар пора билан ушланди
Депутатликка номзод блогер Нозим Сафарининг қўлини тишлаб олишди
Наманганда ҳокимлик биноси олдига қўйларни бошлаб борган шахс 10 суткага қамалди
Тошкентда ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган эркак қидирилмоқда