Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланди. Бу ҳақда Статистика агентлигининг маълумотномасида айтиб ўтилган.
Гап шундаки, ҳукуматнинг 2021 йил 27 августдаги 544-сон қарори билан Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисоблаб келинади. Жорий 2024 йил учун эса ҳисобланган минимал истеъмол харажатларининг қиймати бир ойда киши бошига 621 минг сўм деб белгиланди.
Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 9,3 фоизга юқори. 2023 йил июль ойида бу миқдор 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди. Шунингдек, кўрсаткич 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг, 2021 йилда эса 440 минг сўмни ташкил этган.
Билдирилишича, минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳисобланган камбағаллик чегарасидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
• давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
• мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
• камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
• пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2023 йил 18 июль ҳолатига кўра, ҳисобланган камбағаллик чегараси – минимал истеъмол харажатлари бир ойда бир кишига 568 минг сўм этиб белгиланганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбек йигитлари Россияда қаҳрамонга айланишди (видео)
Алишер Усмонов президентликка қайта сайланди
Тўй ва оилавий маросимларни ўтказишнинг янги тартиби белгиланди
Россия энди қуролларни аввалгидек кўпайтира олмайди – Байден
НАМАНГАНДА НАВБАТДАГИ МАШИНА ЁНИБ КЕТДИ