Пенсия миқдори қандай ҳисобланади?

Пенсия миқдори қандай ҳисобланади?

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 78-бандига асосан ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади:

  • ёшга доир пенсиялар учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорлардан кам эмас;
  • ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига ҳар бир бола учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас.

Иш стажи белгилангандан кўп бўлган тақдирда қандай ҳисобланади?

Масалан, аёлларга пенсияга чиқиш учун 20 йил стаж талаб қилинса, ходимнинг иш стажи 30 йилни ташкил қилса, бундай ҳолатда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига ошириш орқали пенсия ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Пенсия (нафақа) ҳақида my.gov.uz орқали маълумот олишингиз мумкин.


×