Наманганда бундан қарийб бир ой аввал рўй берган ёнғиндан жиддий зарар кўрган Чортоқ деҳқон бозори қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Бозорнинг 16 та павильонида 350 та савдо растаси барпо этилиб, сотувчи ва харидорларга қулай шароит яратилди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари алоҳида жойлаштирилди.
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Мажмуадаги савдо дўконларида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, атроф ободонлаштирилди. Дарвозадан киришда фавворалар ишга туширилди.
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
“Бозорда рўй берган ёнғиндан сўнг бу ерни қисқа муддатда аввалгидан ҳам яхши ҳолатга келтириш учун астойдил саъй-ҳаракатлар олиб борилди. Бунинг учун 5 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Бозор ва унинг атрофида ободонлаштириш ишлари ҳали яна давом эттирилади”, — деди тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов.
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Маълумот учун, Чортоқ деҳқон бозорида жорий йил 5 август куни тонгда юз берган ёнғин оқибатида 6 та дўкон, 35 та савдо растаси ёниб кетганди.
Тасодифий хабарлар
Прокуратура терговчиси 20 минг АҚШ доллар пора олаётган вақтида қўлга тушди
Америка сиёсати тарихидаги энг буюк фирибгарлик
Дурдона ва Сайёранинг қотилларига умрбод қамоқ сўралди
Ислом Каримов қандай автомобилларда юрган? (фото)
Тошкентда номаълум аёллар томонидан сотилаётган атир одамларни ўлдиряптими?