Ўзбекистонда йил давомида 1 трлн 500 млн сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

Ўзбекистонда йил давомида 1 трлн 500 млн сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

“Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда 2023 йилнинг шу даврига қадар ўтказилган назорат тадбирларида 9 минг 446 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Хусусан, 767 миллион метр куб табиий газ (748 миллиард 600 миллион сўм) ва 335 миллион киловатт-соат электр энергияси (251 миллиард 900 миллион сўм) талон-торож қилинган. Бунинг натижасида давлат манфаатларига жами 1 триллион 500 миллион сўм зарар етказилган. 

Шунингдек, 2 минг 134 та маъмурий қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида 204 миллиард сўм миқдоридаги жарималар ундиришга қаратилиб, “E-mamuriy ish” аxборот тизим орқалий суд органларига юборилган.

Инспекциянинг Тошкент марказий назорат-кимё лабораторияси томонидан нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирлари давомида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида 171 та ҳолатда 2 миллион 823 минг литр нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.

Бундан аввал Андижон, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистондаги метан заправкалар фаолиятига чеклов ўрнатилганди. Биринчи навбатда аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасаларнинг табиий газ таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсад қилинган. 12 декабрдан газ заправкаларнинг иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгиланди.

×