Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги масжидлардан бирининг таҳоратхонасида 31 ёшли эркак танишини пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлгани аск этган видео тарқалди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалининг “Миллар” кўрсатувида хабар берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 июнь куни Фарғона вилояти Данғара туманидаги “Саид Аҳмад” жомеъ масжидига пешин намозини ўқиш учун келган икки эркак ўзаро жанжаллашган. Оғзаки жанжалдан сўнг 31 ёшли эркак 39 ёшли танишининг ортидан таҳоратхонага кирган ва унинг бош, бел ва қорин қисмига пичоқ билан зарба берган. Шундан сўнг масжид ёнида жойлашган “Навбаҳор” МФЙ маъсуллари олдига кириб, бўлган воқеани айтиб берган. МФЙ ходимлари ҳодиса ҳақида Ички ишлар бошқармасига хабар берган. Жабрланувчи эса шифохонага олиб борилган.
Аниқланишича, иккала эркак ҳам Данғара туманидан бўлмай, Қўқон шаҳри “Навоий” МФЙда истиқомат қилиб келган. Жанжалга нима сабаб бўлгани ва 31 ёшли эркакнинг дўстини пичоқлашга нима мажбур қилгани очиқланмаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва айбланувчи эркак Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. Воқеа бўйича қўшимча маълумот бериб борилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 61 ёшли эркак улфатини пичоқлаганди. Шунингдек, Наманганда 20 ёшли йигит 22 ёшли танишини пичоқлаб қўйганди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 2 мингдан зиёд номсиз кўчалар, 1 миллиондан ортиқ рақамсиз уйлар бор
Меҳнат вазири меҳнат ҳуқуқини билмайдиган ходимлар ҳақида гапирди
Россия “нодўст” давлатлар рўйхатини тузди. Путин кимни ўзига душман деб билади?
Энди талаба давлат имтиҳонидан йиқилса, бир йил кутмайди
Наманганда юк машинасига “Кобальт”га тегишли давлат рақами тақилганлиги фош этилди