Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ вакиллари ва Европа давлатлари раҳбарлари билан суҳбатда у қарши ҳужумни аввалроқ бошлаш тарафдори бўлганини ва бунинг учун қурол олишга уринганини даъво қилмоқда.
Бу ҳақда у CNN телеканалига берган интервьюсида гапирди.
"Мен қарши ҳужумимиз анча эрта бошланишини хоҳлардим", деди Украина президенти.
Шу билан бирга, у Украина Қуролли кучлари бугунги кунда артиллерия тақчиллигини бошдан кечираётганини таъкидлади.
Зеленский, шунингдек, қўшимча қуроллар, хусусан, ATACMS ракеталарини олиш Киевга “ҳозир ўйлаб бўлмайдиган йўналишларда қарши ҳужумни бошлаш” имконини беришини айтди.
Тасодифий хабарлар
Хушхабар! Бухорода 15 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Ўзбекистон хавфсизлик бўйича Россия билан маслаҳатлашув ўтказади
Қонли оқшом: Москвадаги теракт Кремль сценарийсими?
Келишилган ўйинда қатнашган ўзбекистонлик ҳакам ва футболчилар умрбод футболдан четлатилди
Жума намози вақтида портлаш содир бўлди