Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали қамбағалликни қисқартириш, аҳоли учун қулай шарт-шароитларни яратиш секторлар фаолиятининг асосий вазифаларига айланган.
Давлатимиз раҳбари томонидан жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирларига эътибор қаратиш эътироф этилиб, бу борада зарур вазифалар белгиланган.
Белгиланган вазифаларни ижро этиш мақсадида Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Хатамов томонидан Наманган туманида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолиси, шу жумладан ёшлар ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.
Қабул давомида ишга жойлаштириш, кредит ажратиш, кўчаларни шағаллаштириш, соғлиғини тиклаш учун шифохонага йўлланма олиш, қурилиш ва бошқа масалалар юзасидан 25 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатлардан 4 таси жойида ҳал этилиб, қолган 21 таси бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.
Мисол учун, “Намуна” МФЙда яшовчи фуқаро Х.Ахмедовнинг мурожаатига кўра, Бўстон кўчасининг 500 метр қисмини жойида шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.
“Қўшчинор” МФЙда яшовчи фуқаро У.Рахмоновнинг 1996 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони Ж.Абдуазизовни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволаниш учун йўлланма берилиши таъминланди.
"Паст қиёт" МФЙда яшовчи ёшлардан Ш.Жўрабеков ва Д.Рахимовларнинг ишга жойлаштириш масаласида қилган мурожаатлари ўзининг ижобий ечимини топди.
Вилоят прокуратураси томонидан барча мурожаатлар тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Бу борадаги тадбирлар барча ҳудудларда давом эттирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Москва метросида мусулмонлар учун намозхоналар очилиши мумкин
Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат ош қаерларда сотилмоқда?
Наманганда яқинда она бўлган аёл қорнидан дастлаб тиббий дока, кейинчалик резина қўлқоплар чиқди
Зўравонлик асосан кимлар томонидан содир этилиши айтилди