Грузияга қайтга мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум қилинишича, собиқ давлат раҳбарининг ҳибсга олингани ва жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилгани тўғрисида мамлакатнинг амалдаги бош вазири Иракли Гарибашвили хабар берган.
Қайд этилишича, Грузияда собиқ президент Саакашвилига нисбатан анча олдин — 2005 йилда бюджетни ўзлаштириш, ваколатларини суиистеъмол қилиш ва депутатни калтаклаш каби ҳолатлар бўйича бир қанча жиноий ишлар қўзғатилган. У 2014 йилнинг августидан буён қидирувда бўлган. Маълумотларга кўра, унга 11 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили собиқ президент Михаил Саакашвили мамлакат ҳудудига қадам қўйган заҳоти ҳибсга олинишини айтганди.
«Саакашвили бизнинг еримизга, ҳудудимизга қадам босиши билан тезда ҳибсга олинади ва қамоққа ташланади. Бу жараёнга аралашган ҳар бир киши қонун доирасида энг қаттиқ тарзда жазоланади», — деган Гарибашвили.
Шунингдек, у Саакашвилининг мақсади ҳокимиятни қайта қўлга киритиш эканига ишонч билдирган ва ҳозирги вазият 2003 йилда собиқ президент ўз шериклари билан Грузияда «атиргул инқилоби»ни уюштириб, ҳокимиятни эгаллагани каби эмаслигини айтган.
«Саакашвилининг ягона вазифаси ва мақсади — мамлакатимизда тартибсизликлар, беқарорлик ва бетартибликни келтириб чиқариш. Унинг ягона истаги эса ҳокимиятни қайтариш. Бу — Саакашвили ва унинг жамоаси учун амалга ошмайдиган орзу. Бугун давлат кучли, Михо ва унинг тўдаси ҳозирги даврни 2003 йил деб ўйламасин. Ҳар ким ҳар қандай провокация учун қатъий жавоб беради, албатта, қонун доирасида», — дея хулоса қилган у.
Аввалроқ Саакашвили АҚШнинг амалга ошмаган режасини маълум қилганди. Шунингдек, у Путин Украинадаги қайси шаҳарни эгаллаб олмоқчи эканини айтганди.
Тасодифий хабарлар
Халқ билан юзма-юз
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Пойтахт ИИББ тизимида тўрт мансабдор лавозимидан озод этилди
Бортида 133 киши бўлган Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради (видео)
Ана холос! Давлат мадҳиясини ички кийимда куйлаган аёл қамалиши мумкин