2023 йил 1 январь куни соат 05-00да Наманган вилояти, Косонсой тумани, «Навбаҳор» МФЙ худудидаги хонадонларни бирида ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берган.
https://t.me/NAMANGANLIKLAR_UZ/81716
Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт қисмидан 20 кв.метр жойи ҳамда уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодисада хонадон эгасининг ўғли, яъни 1994 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи, 1995 йилда туғилган аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Энди одамларнинг розилигисиз уйлари бузиб ташланмайди
Месси “футбол қироли”ни ортда қолдирди
Зўравонлик асосан кимлар томонидан содир этилиши айтилди
Исроилдаги ўзбекистонликлар тезкор огоҳлантирилди
Ўзбекистонда маймунчечак вирусига қарши қандай чоралар кўрилмоқда?