Украина расмийлари Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернснинг махфий ташрифи чоғида унга Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни қайтариш режасини тақдим этди. Бу ҳақда Украина ва АҚШдаги расмий манбаларга таяниб, The Washington Post хабар бермоқда.
Журналистларнинг фикрича, 2023 йилнинг кузига қадар украиналик ҳарбийлар босиб олинган ҳудудларнинг салмоқли қисмини қайтармоқчи, ракета тизимлари ва артиллериясини Қрим чегарасигача олиб бормоқчи, Украина шарқида узоқроққа силжиб, кейин эса Москва билан музокараларни бошламоқчи.
"Россия ўзини хавф остида ҳис қилган тақдирдагина музокаралар олиб боради", — дея иқтибос келтирган газета.
Шунингдек, нашрнинг қўшимча қилишича, Бернснинг илгари хабар қилинмаган сафари Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланганидан кейин содир бўлган.
Унинг асосий мақсади АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг Украинага ёрдам бериш учун Киев билан разведка маълумотларини алмашишни давом эттириш ниятини тасдиқлаш бўлган.
Тасодифий хабарлар
Газ экспорти 78 фоизга камайди
Ўзбекистон Махачқалъага мунтазам парвозларни йўлга қўймоқчи
Саида Мирзиёева: "Орқага йўл йўқ!" (видео)
2022 йилга мўлжалланган 420 ўрин стипендиялар квотасига кимлар эга чиқади?
Украина Россия билан музокарага тайёр — Хитой ТИВ