АҚШ расмий Тошкентдан ўтган йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида содир бўлган оммавий тартибсизликлар бўйича тергов ишларида холис ва шаффоф бўлишни сўрамоқда. Бу ҳақда 28 февраль – 1 март кунлари Ўзбекистонга илк расмий ташрифни амалга оширган Блинкен Тошкентда журналистлар билан ўтган матбуот анжуманида сўз очди.
Блинкен оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашар экан, унда ташрифи мақсади ва Президент Шавкат Мирзиёев билан суҳбати мавзуларини очиқлади. Улар орасида Қорақалпоғистон воқеалари ҳам бор.
“2022 йилнинг июль ойида Нукусда содир этилган оммавий тартибсизликлар чоғида куч ишлатар идоралар ходимлари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар Ўзбекистон томонидан тўлиқ ва шаффоф тергов қилиниши тарафдоримиз”, деган Блинкен.
Шунингдек, у Президент Шавкат Мирзиёев билан дин эркинлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотларни тўлиқ амалга оширишни ҳам муҳокама қилинган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг 28 ноябрь куни 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан Бухоро вилоят судида суд жараёни бошланганди. 31 январь куни бўлиб ўтган суд мажлисида 22 кишига ҳукм ўқилди. 6 февраль куни ушбу воқеаларга алоқадор яна 39 кишига қўйилган айбловларни кўриб чиқиш учун суд мажлиси ўз ишини бошлади.
Қолаверса, Нукус воқеалари бўйича 3 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тасодифий хабарлар
Hindistonda yashin urishi oqibatida 32 kishi halok bo‘ldi
Дунёни қум ва чанг бўронлари эгаллаши мумкин
Ишдан олинган Асака тумани ҳокимига уч кун ўтиб мукофот пули ажратилди
Фронтдаги вазият: Украина тактикани ўзгартирди Ҳозирча фронт чизиғи ўзгаришсиз қолмоқда, Украина қуролли кучлари Россия армиясининг фронт ортига зарба йўллашга эътибор қаратмоқда.
Эртага, 29 ноябрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади