Ўзбекистон Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Венгриянинг Magnus Aircraft Zrt. компанияси бош ижрочи директори Ласзло Борос билан учрашиб, мамлакатда Magnus Fusion 212 самолётларини маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Magnus Aircraft Zrt Венгрияда жойлашган халқаро компания бўлиб, у композит материаллардан инновацион самолётларни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланади.
Компаниянинг асосий қароргоҳи Погани шаҳрида, Печ–Погани халқаро аэропорти яқинида жойлашган ва қарийб 8000 квадрат метр майдонни эгаллайди.
Компания вакиллари шунингдек, АҚШ, Хитой, Кения, Нигерия, Сербия ва Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам фаолият юритади.
Тасодифий хабарлар
2022 йилда доллар курси қанчага кўтарилиши прогноз қилинди
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоёзув юзасидан расмий баёнот
Даҳшат! Эркак рашк сабаб бутун оиласини ваҳшийларча ўлдирди
Поезд «Жентра»ни судраб кетди
“Роналду даражасида”. Перес “Реал” катта трансфер қилишини айтди