Ўзбекистонда жорий йилнинг 25 январь куни электр таъминотида юзага келган кенг кўламли узилишга бир қанча сабаблар бор. Бу ҳақда бугун, 30 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш, электр энергияси соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш чоғида айтиб ўтди.
Маълумки, шу йил 25 январь куни Марказий Осиё электр таъминотида техник узилиш содир бўлди. Бу барча электр станцияларга таъсир қилиб, фавқулодда вазият юзага келди.
Президентнинг сўзларига кўра, бунга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, ягона энергетика тизими 220-500 киловольтли магистрал электр тармоқлар орқали тўлиқ ҳалқалаштирилмаган. Шимоли-Ғарбий ва Жануби-Ғарбий энергоузелнинг асосий қисмида 500 киловольтли тармоқлар йўқ. Баъзи магистрал тармоқлар қўшни давлатлар ҳудуди орқали ўтган.
Шу боис, мамлакатда 500-750 киловольтли тармоқларни қуриш орқали ягона ҳалқа тизимини ҳосил қилиш режалаштирилмоқда. Хусусан, 2026 йилга бориб, жами генерация қувватларини 27 минг 400 мегаваттга, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 110 миллиард киловатт соатга етказиш мўлжалланган. Шунда мамлакатнинг барча ҳудудлари 500-750 киловольтли тармоқлар орқали мустаҳкам боғланади ва бир бутун тизим яратилади.
Президент электр энергияси тизимини ислоҳ қилиш, қўшни давлатлар билан соҳадаги ҳамкорликни давом эттириш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Электр энергияси қувватларини ошириш ҳамда уни етказиб беришни автоматлаштириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берилди.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус! Ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди
Ўзбекистонда нотариуслар вақтинча ишламайди
Prezident Samarqandda Islom Karimov qabrini ziyorat qildi
Оғир вазиятни «айти» кўмагида ўзгартира олган йигит ҳикояси
Президент Мирзиёев Самарқандга жўнаб кетди