Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бўйича режаларини ошкор қилди. Бу ҳақда журналист Саймон Байковскийга таяниб, “Euro-football” хабар берди.
Қайд этилишича, “шаҳарликлар” раҳбарияти 21 ёшли Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчисини яқинлашиб келаётган мавсумда таркибда сақлаб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов жорий йилнинг январь ойида Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити”га ўтган эди. У инглиз клуби сафида 10 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача тузилган. Қайд этиш жоиз, у охирги бор жорий йилнинг март ойида асосий таркибда майдонга тушган эди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 4 йилда болаларнинг номусига тегиш бўйича 445 та иш қўзғатилган
Энг кўп гўшт етиштирувчи вилоят номи аниқланди
Тошкентда ҳамшираларнинг ойлигидан Қизил ярим ой жамиятига пул босиб қолиняпти
Бухорода маст қудалар 3 ёшли қизалоқ ўлимига сабабчи бўлди
Трамп учинчи жаҳон урушини бошламоқчими?