Бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Сардобадаги сув тошқинига сабабчи бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилиши қатъий оҳангда таъкидлаб ўтилди.
«Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим. Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган. Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради.
Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз» – деди президент.
Тасодифий хабарлар
Тошкент вилоятида Telegram`да террорчиликни тарғиб қилган шахслар ушланди
Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди
Наманганда «Жигули» уриб юборган 20 ёшли аёл вафот этди
Ғузорда эр собиқ хотинининг иккита машинасини ёқиб юборди
Prezident Samarqandda Islom Karimov qabrini ziyorat qildi