Ижтимоий тармоқда 25 май куни мактаб ўқувчилари кортеж уюштириб, машинанинг ойнасидан чиқиб сайр қилганлиги зақидаги тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот:
Ҳолат жорий йилнинг 25 май куни, Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, "Юқори" МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ушбу ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ ходими О.Ортиқов томонидан жами 5 та "Ласетти" ва 1 та "Нексия-3" русумли автомобиллар тўхтатилган.

Автомобиллар ҳайдовчиларига нисбатан қоидабузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилган.
Шундан сўнг, қоидабузарлик содир этган 11-синф битирувчиларининг ота-оналари, мактаб директори ва синф раҳбарлари ўртасида муҳокама ўтказилиб тегишли чоралар белгиланган.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, ота-оналардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автотранспорт воситасини бошқаришига рухсат бермасликларини сўраймиз дейди, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати сўнгги хабарида.





Тасодифий хабарлар
Яна олдингидек прокурор, СНБ текширувчи бўлаверсинми? – Мирзиёев
Вилоятларда 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади
Facebook номини ўзгартиришни режалаштирмоқда
Москвада бўрондан огоҳлантириш эълон қилинди
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича рейтингда 132-ўринни эгаллади