Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энерготизимида юз берган аварияга Ўзбекистон энергетика тизимида электр таъминотидаги узилиш сабаб бўлган. “Энергиа” мувофиқлаштирувчи диспетчерлик марказининг уч давлат энергия тизимлари операторлари вакиллари ҳам кирган махсус комиссия ўтказилган текширув натижасида шундай хулосага келган.
Комиссия аварияга Ўзбекистон энергетика тизимидаги узилиш сабаб бўлганини аниқлаган. Қайд этилишича, 25 январь куни Нур-Султон вақти билан соат 11:59 да “Сирдарё” ИЭС ва “Тошкент” подстанциясини (500 кВ) боғловчи юқори вольтли электр узатгичда қисқа туташув содир бўлган.
Қисқа туташув 1 ва 2-500 кВ шина тизимларининг дифференциал ҳимоясининг ҳаддан ташқари ишлаши “Сирдарё” ИЭСда ишлаб чиқаришнинг сезиларли даражада қисқаришига, электр станциясига туташган электр тармоғида бир неча марта узилишларга ва Қозоғистон Ягона электроэнергия тизимининг 500 кВ Шимолий-Шарқий-Жанубий транзитлари учун 2100 МВт қўшимча босиб юзага келтирган. Бу эса белгиланган меъёрдан 7 баравар кўп.
электр станциясига туташган электр тармоғида бир неча марта узилишларга ва Қозоғистон Ягона электроэнергия тизимининг 500 кВ Шимолий-Шарқий-Жанубий транзитлари учун
“KEGOC” AЖ электр тармоқлари ва Қозоғистон жанубидаги электр станцияларининг авария автоматлари тизимдаги авария ҳолатларида энергия тизимини ажратиш талабларини инобатга олган ҳолда нормал режимда ишлаган. Шунинг шарофати билан Қозоғистоннинг жанубий зонасидаги истеъмолчиларнинг таъминотдан тўлиқ узилишининг олдини олишга муваффақ бўлинган. Блэкаут вақтида мамлакат жанубидаги истеъмолчиларнинг қарийб 60 фоизи электр энергияси билан таъминланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари тўлиқ қувватсизлантирилган.
KEGOC’нинг таъкидлашича, Қозоғистонда авария оқибатларини бартараф этиш учун 4 соат вақт кетган. Ўзбекистонда эса блэкаут оқибатлари 27 январь куни тўлиқ бартараф этилгани эълон қилинди.
Тасодифий хабарлар
Бучадаги ёдгорлик ва «Вагнер»дан воз кечаётган Россия. Уруш суратлари
Ўзини ИИБ ходими деб таништирган ҳайдовчи, аслида қидирувдаги “фирибгар” эканлиги аниқланди
Наманганда почта тизимида йирик талон-торожликлар аниқланди - ДХХ
Қозоғистонда эпидемик вазият оғирлигича қолмоқда. Олмаота тўлиқ локдаунда
ЙПХ ходими танишига чора кўрмасдан қўйиб юборди