2026 йил сентябрь ойида Ўзбекистонда автомобиль ёқилғиси нархларида навбатдаги ўсиш қайд этилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, бензин нархи сентябр ойида ўртача 1,2 фоизга ошган. 2025 йил сентябрига нисбатан эса бензин 20,1 фоизга қимматлаган.
Хусусан, сентябрда:
- AI-92 бензини — 0,7 фоизга;
- AI-95 — 4,2 фоизга;
- AI-98 ва AI-100 — 0,4 фоизга қимматлаган.
Пропан нархи эса бир ойда 4,2 фоизга, йиллик ҳисобда 48,9 фоизга ошган. Метан нархи сентябрь ойида ўзгармаган, бироқ 2025 йил сентябрига нисбатан 10,1 фоизга юқори бўлган.
Статистика қўмитаси кузатувларига кўра, AI-92 бензинининг бир литри 10 500 сўмдан 17 000 сўмгача, AI-95 — 13 500 сўмдан 21 500 сўмгача, AI-98 ва AI-100 эса 16 500 сўмдан 28 000 сўмгача бўлган. Пропаннинг юқори нарх чегараси бир литр учун 10 минг сўмни ташкил этган.
Тасодифий хабарлар
Эрдоған Туркия Швеция ва Финландияни НАТОга аъзо бўлишига қарши чиқишини маълум қилди
Андижонда Кадастр бўлими бошлиғи ҳам пора билан ушланди
АҚШда Учинчи жаҳон уруши бошланишининг биринчи белгиси эълон қилинди
Ленинградда ишлаб, иш ҳақини ололмаган ўзбекистонликлар тўполон кўтарди
Хитойда коронавирус бўйича ўлим жазоси жорий қилинди