Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова бугун, 25 август куни 73 ёшида вафот этди.
Актриса бир ойдан буён коронавирус-пневмония хасталигидан даволанаётган эди.
Дилбар Икромова театр саҳнасида кўплаб эсдақоларли роллар ижро этди. Биргина "Келинлар қўзғалони" спектаклидаги роли уни санъат соҳасида шуҳрат қозонишига катта хизмат қилди.
Дилбар Икромова 1947 йилнинг 17 июль куни Тошкент вилояти, Бекобод шаҳрида таваллуд топган. 1970 йилда собиқ Театр ва рассомчилик санъати институтини тамомлаган.
1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2001 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган. 2014 йилда "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.
NAMANGANLIKLAR.UZ жамоаси актрисанинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Тасодифий хабарлар
Андижонда 20 ёшли қизни “самосуд” қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди
ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА
«Замонавий шароитлар яратяпмиз – энди натижага ишлаш керак» – Президент
Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди
Астағфирулло! “Хитойда Қуръон ва Инжилни қайтадан ёзишмоқчи”