Россия ва Украинадан урушни тўхтатиб, музокаралар столига ўтиришингизни илтимос қиламан. Ушбу сўзларни россиялик хонанда Валерий Меладзе Instagram саҳифасидаги видеомурожаатида айтиб ўтган.
Меладзега кўра, бугун содир бўлиши керак бўлмаган ва ҳеч қачон юз бериши мумкин бўлмаган воқеалар рўй бермоқда.
“Бугун содир бўлиши керак бўлмаган ва ҳеч қачон юз бериши мумкин бўлмаган воқеалар рўй берди. Тарих қачондир ҳукм чиқаради ва ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди. Сиздан илтимос қилиб сўрайман, урушни тўхтатиб, музокаралар столига ўтиринг. Одамлар музокара олиб бориши керак, бунинг учун бизга тил ва барча қобилиятлар берилган. Одамлар ўлмаслиги керак. Бунга чек қўйиш керак”, дейди хонанда мурожаатда.
Маълумот ўрнида, Валерий Меладзенинг акаси Константин Меладзе собиқ cовет ва украин бастакори ҳамда Украинада хизмат кўрсатган санъат арбоби ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Неймар «Навбаҳор» билан ўйиндан кейин мураббий истеъфосини талаб қилмоқда
Тошкентда 20 ёшли "афсунгар" қизга йигитини 33 млн. сўмлик тақинчоқ эвазига "иситиб" беришини айтиб ваъдасини бажармади
Rossiyada Fergana News agentligi sayti bloklandi
Ёшларни ишли қилиш бўйича ҳукумат қарори чиқди
“Бахти Ташкентский”га яна бир айблов қўйилди