Сурхондарё вилояти Шеробод тумани ҳокими Зиёдулла Давлатов 2-сектор ҳудудидаги кам таъминланган оилаларнинг уйларини таъмирлашга ажратилган пулга KIA Seltos Prestige G765 автомобилини харид қилиш бўйича қарорни имзолади.
Давлатовнинг имзоси билан кеча, 22 декабрь куни қабул қилинган Халқ депутатлари Шеробод туман кенгаши қарорида туман маҳаллий буджетининг 2021 йил даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шеробод туманидаги Халқ қабулхонасининг моддий техника базасини ривожлантириш учун 10 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланган.
Шунингдек, туман маҳаллий буджетининг 2021 йил даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан халқ депутатлари туман Кенгашининг жорий йил 13 декабрдаги ВИ-38-112-8-119-К/21-сонли қарори 2-бандига асосан, туман 2-сектор ҳудудидаги яшаётган кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун ажратилган 100 млн сўм маблағ фойдаланилмаганлиги ҳамда туман маҳаллий буджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 14 октабрдаги ВИ-36-74-8-119-К/21-сонли қарори 1-иловаси 4-бандига асосан туман ҳокимиятига янги Captiva хизмат автомашинаси олиш учун 300 млн сўм маблағ кўрсатиб ўтилган автомашинани етказиб беролмаганлиги сабабли, мазкур маблағлардан 83 млн 100 минг сўм туман ҳокимлиги моддий техника базасини ривожлантиришга ва 316 млн 900 минг сўм маблағ туман ҳокимиятига янги KIA Seltos Prestige G765 хизмат автомашинаси олиш учун йўналтирилган.
Қарорда қайд этилишича, туман ҳокимиятига янги Captiva хизмат автомашинаси етказиб беролмаганлиги сабабли 14 млн 75 минг сўм маблағ (5 фоиз компенсация маблағи) туман ҳокимлиги буджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига туширилганлиги маълумот учун қабул қилинади.
Шеробод тумани маҳаллий буджетининг 2021 йил 3-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан халқ депутатлари туман Кенгашининг 2021 йил 14-октабрдаги ВИ-36-74-8-119-К/21-сонли қарори иловаси 36-бандига мувофиқ туман ИИБ бўлимининг моддий техник базасини ривожлантириш учун ажратилган 100 млн сўм маблағи туманнинг “Узунсой” маҳалласи Хатак қишлоғида профилактика инспектори хизмат уйини жорий таъмирлаш ҳамда туман ИИБ бўлимига қарашли аҳолини қабул қилиш биносини жорий таъмирлаш учун йўналтирилган.
Қарор билан маҳаллий буджетнинг қўшимча шаклланган маблағлари фавқулодда вазиятларда ва шунга ўхшаш кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши талаб этиладиган ҳолларда туман Кенгашига ҳисобот бериш шарти билан ҳокимнинг қарори асосида йўналтирилиши мумкинлиги белгиланган.
Қарорда янги автомобил қай мақсадда ва ким фойдаланиши учун харид қилинаётганига аниқлик киритилмаган. Катта эҳтимол билан бу автомобиль ҳокимбуванинг ўзларига хизмат қилади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда бир оиланинг 3 нафари ис газидан заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилади?
Конституцияга ўзгартиришлар киритилди
Берлин ҳозирча Киев сўраётган “Taurus”ни Украинага беришни режалаштирмаяпти
Статқўм: айрим дори воситалари нархи ошди