Жон Хопкинс тиббиёт мактабининг мутахассислари COVID-19 вируси нафақат бурун ва томоққа, балки қулоқ ва бош суягининг мастоид қисмига ҳам юқиши мумкинлигини аниқладилар.
Тегишли тадқиқот Америка тиббиёт уюшмасининг JAMA Otolaryngology – Head and Neck Surgery журналида чоп этилган.
Олимлар коронавирусдан вафот этган учта беморни – 60 ёшли эркак ва аёл ҳамда 80 ёшли аёлни таҳлил қилишган. Аёллардан бирида вирус ўнг қулоқда, эркакда – иккала қулоқда, чап ва ўнг мастоидларида аниқланди.
Тадқиқот учун атиги учта беморни ўрганиш жуда оз бўлишига қарамай, натижалар шуни кўрсатадики, қулоқдаги муаммолар, шу жумладан эшитиш қобилиятининг йўқолиши COVID-19 белгиси бўлиши мумкин, дейилади журналда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда кредит бериш талаблари ўзгаради
Андижонда ҳарбий қисмни кузатаётган шубҳали шахс қўлга олинди
Германия собиқ канцлери Путин билан дўстлиги сабаб жазоланадиган бўлди
Ҳар бир болага — меҳр, эътибор керак
Туркияга кириш янада мураккаблашди...