Арнолд Шварценеггер Лос-Анжелес кўчаларида яшаб келган фахрийларни уй билан таъминлаш учун 250 минг доллар хайрия қилди. Лос-Анжелесдаги ветеранларга 74 ёшли Шварценеггернинг шахсан ўзи 25 та уйни топширган. Калифорниянинг собиқ губернатори ушбу уйларни Рождество совғаси сифатида тақдим этган.
“Бугун мен Рождествони эрта нишонладим. Мен уйсиз фахрийлар учун совға қилган 25 та уй шу ерда, Лос-Анжелесда қад ростлади”, деб ёзди у 23 декабръ куни ўз Twitter саҳифасида.
“FOX 11 Los-Anjeles”га кўра, Шварценеггер 250 000 доллар хайрия пулларига қурилган уйларни Ветслар қишлоғига тақдим этган. Ҳар бир уйда иссиқлик, электр, кондиционер ва қариялар учун барча қулайликлар мавжуд.
“Терминатор” юлдузи “FOX 11”га берган интервюсида у “энг катта Рождество совғаси” деб таърифланган кичкина уйлар ҳақида ҳаяжонда эканлигини айтди.
Арнолднинг ўзи ҳам фахрий ҳисобланади. Сабаби у 18 ёшида Австрия қуролли кучларида хизмат қилган. Аммо бодибилдинг устаси намунали аскардан анча йироқ эди, шу сабаб бир неча бор ҳарбий қамоқхонага тушиб қолган.
Тасодифий хабарлар
Бозорларда озиқ-овқат нархлари қандай?
Маккада қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Франция Россияга тегишли айтилаётган танкерни қўйиб юбормоқчи
Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта сафарга чиқади
Хитой ҳукумати мамлакатда коронавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди