Туркия ноқулай об-ҳаво қийинчиликларига дуч келди: мамлакатнинг бир қисмида кучли ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарган бўлса, яна бир қисмида қор кўп ёққанидан аҳоли ташқи дунёдан узилиб қолди, дейилади ТСН телеканали хабарида.
Туркия жанубида ёмғир оқибатида бир нечта аҳоли масканини сел босди. Йўллар дарёга айланган, иккита кўприкни сув оқизиб кетган.
Мамлакат шарқида эса кучли қор ёғиши тўхтамаяпти. Оқибатда Муш вилоятидаги 60 дан зиёд аҳоли маскани ташқи дунёдан узилиб қолди. Ўнлаб автомобиллар кўчаларда тўхтаб қолди, дейилади хабарда.
Ноқулай об-ҳаво жамоат транспорт ва электр таъминоти фаолиятида бузилишларга олиб келди. Айрим аҳоли масканларида мактаблар ҳаво яхшиланганига қадар вақтинча ёпилди.
Тасодифий хабарлар
Бугун Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистонликлар орасида энг оммабоп бўлган ижтимоий тармоқлар аниқланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сўхдаги вазият бўйича халқимизни вазминликка чақирди
Дунёдаги энг катта олтин қуймаси Дубайда тақдим этилди
Telegram’да реклама: Дуров кутилган янгиликни эълон қилди