Дубайда рекорд даражадаги 300 килограмм оғирликка эга бўлган олтин қуйма ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда кеча, 20 ноябрь куни Дубай ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Emirates Minting Factory томонидан ишлаб чиқарилган қуйма тақдимоти Dubai Metals Конференциясининг 2024 ёпилиш маросимида бўлиб ўтган.
Маросимда маҳсулот тарихдаги энг катта олтин қуйма сифатида жорий йилнинг 10 ноябрь куни Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Янги олтин қуйма Mitsubishi Corp томонидан 2005 йилда 250 кг олтин қуйма билан ўрнатилган олдинги рекордни янгилаган.
Тасодифий хабарлар
Антирекорд яна янгиланди. Бир суткада 442 нафар бемор аниқланди
Ҳиндистонда “Nipah” вируси тарқала бошлади
Саида Мирзиёева муҳим воқеа ҳақида сўзлади
Наманганлик ОИТСга чалинган эркак соғлом аёлнинг ҳаётини…
Ўзбекистон 1 млрд доллар қарз олмоқчи