Тошкент кўчаларида бир гуруҳ ижодкорларнинг ижод намуналари пайдо бўлди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғида хабарлар тарқалди.
«Халқ адабиётдан йироқ деган постларни ўқиб қоламиз. Халқни адабиётга яқинлаштириш учун аслида нима қилдик»,—дея ёзади ушбу иш ташкилотчилари.
Ижара ва сотув бўйича хабарлар ёпиштириладиган жойларга илинган мисралар ичида айнан шу мавзуга оидлари ҳам бор. Бу кузатувчиларни беэътибор қолдирмаслиги аниқ.

«Адабиётни тарғибот қилиш мақсадида Тошкентнинг кўп манзилларига ёш ижодкорларнинг 200 га яқин шеърий мисраларини илиб чиқдик. Бизнинг қўлимиздан шу келди, холос! Сиз-чи? Сиз нимага қодирсиз?! Ислоҳотни ўзимиздан бошлайлик, замондош!»,—дея қўшимча қилинган хабарда.

Тасодифий хабарлар
Тошкентда 15 июль куни коронавирус аниқланган аёл вафот этди
Ҳозир 2014 йилнинг феврали эмас. Бизда бошқа давлат, бошқа армия бор – Зеленский халқига мурожаат қилди
2021 йилнинг энг ёмон фильмлари маълум бўлди
Инфантино Мессининг FIFA қоидасини бузишига йўл қўйиб берди
Турсунов ўрнига Турсунов. Навоий вилояти ҳокими ўзгарди