Америкалик кинотанқидчи Алонсо Дуральде “Red Notice” (Қизил хабарнома) ва “Don’t Look Up” (Юқорига қараманг) комедиясини 2021 йилнинг энг ёмон фильмлари деб атади. Бу ҳақда “Entertainment Weekly” нашри хабар бермоқда.
Дуральде 2021 йилда энг кўп омадсизликка учраган 10 та фильм рўйхатини тузиб, уларни алифбо тартибида санаб ўтди. Улар орасида актёр Том Холланд иштирокидаги иккита фильм – “ Chaos Walking” (Хаос қадами) илмий-фантастик фильми ва “Best Picture Cherry” (Пастга) драмасини ҳам киритилган.
Танқидчи, шунингдек, муваффақиятсиз фильмлар сифатида “Dear Evan Hansen” (Қадрли Эван Хансен) мусиқали фильмини ва Леонардо Ди Каприо иштирокидаги “Don’t Look Up” (Юқорига қараманг) комедиясини ҳам тилга олди.
Рўйхат “Here Today” (Бугун бу ерда), “Red Notice” (Қизил хабарнома) ва “Karen” (Karen) фильмлари билан давом этди. Энг ёмон фильмлар қаторига Дуральде “Арвоҳлар мамлакатининг асирлари” ва “Space Jam: A New Legacy” (Спаcе Жам: Янги авлод) болалар комедиясини ҳам киритди.
“Барча фильмлар катта салоҳиятга эга – уларда яхши режиссёрлар, ссенарийнавислар, актёрлар ишлаган. Бироқ фильмни яратишда йўл қўйилган айрим хатолар лойиҳа муваффақиятига тўсқинлик қилган”, дейди Алонсо Дуральде.
Тасодифий хабарлар
Зилзилаларни уюштириш мумкинми? Мутахассис жавоб берди
Одил Аҳмедовнинг жамоаси инқирозга учради. У ўзбек клубига қайтадими?
Қозоғистон мобил алоқа оператори Россиянинг 15 та телеканали трансляциясини тўхтатади
Қирғизистонда носвой тақиқланади
Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс қидирувга берилди