Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Андижон вилояти Жалақудуқ туман жиноят ишлари бўйича судида қизи билан жинсий алоқа қилган йигитни ўлдирган Ш.А.га ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов маълумот берди.
Суд ҳукмида айтилишича, Андижон шаҳрида яшовчи Ш.И. 2020 йилнинг 20 ноябрь куни Ш.А.нинг ўзи билан олдиндан таниш бўлган 18 яшар қизи М.Ф. билан жинсий алоқада бўлган.
Шундан сўнг қизнинг отаси йигитнинг яқинлари билан қизини маҳалла олдида тўй қилиб, юзини ёруғ қилиб олиб чиқиб кетиш хақида келишиб олган. Лекин орадан бир неча ойлар ўтган бўлса-да, Ш.И.ни уйидагилар совчи бўлиб келмаган. Йигит аслида тоғаси қарамоғида бўлган. Негаки унинг отаси оилани ташлаб кетган, онаси эса кўп йиллардан бери Россияда бўлган.
Бу ҳам етмаганидек, Ш.И. қизни уриб кўзларини кўкартириб уйга киргазиб юборганидан хабардор бўлган ота қаттиқ ғазабланиб, қизига йигитни уйга чақиришини, у билан тўй ҳақида гаплашиб олишини айтган.
Жорий йилнинг 17 май куни соат 17:40 атрофида йигит қизнинг уйига келган. Ота йигитдан қизини нима сабабдан урганини сўраганида, у қизни бошқа бир йигит билан телефонда гаплашгани сабабли урганини айтган. Кейин эса ота Ш.И.дан қачон тўй қилиб, қизини никоҳига олишини сўраган.
Йигит тўй қилиш учун пули йўқлигини, қизига уйланолмаслигини, қизи билан жинсий алоқада бўлган ҳолатни телефонига тасвирга олганини, видеотасвирни интернетга чиқариб, уни ва оиласини шарманда қилиб, маҳаллада юра олмайдиган қилиб юборишини айтиб пўписа қилганида, ота ғазабланиб, уни гапларидан ўзини тута олмасдан, стол устида турган чинни чойнакни олиб, Ш.И.нинг юз қисмига урган. Йигитнинг юзаси қонай бошлаган.
Шундан сўнг унинг юзига чап ва ўнг қўли билан бир неча маротаба зарба бериб, ҳунармандчилик пичоғи билан танасининг турли қисмларига енгил тан жароҳати етказган. Йигит ётиб қолганида, ота ташқаридан сим олиб кириб уни бўйнидан бўғиб ўлдирган.
Суд ҳукмига кўра, Ш.А. Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони ўташ муддати 2021 йил 18 май кунидан бошлаб ҳисобланиши ва умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Эри мажбурлаб памперс едирган аёлга уй бериладиган бўлди
Турк блогери фаол равишда хайрия ишлари билан шуғулланмоқда
Ижтимоий тармоқда "Қашқадарё ЙПХ ходимларига онадан сўкиниш мумкинми?" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан маълумот
ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш масаласида ректорларга вазифалар берилди
Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади