Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Aли Aбдел-Aзиз твиттердаги саҳифасида спортчининг карьерасини тугатгани ҳақидаги маълумотларга муносабат билдирди.
«Баъзи рус оммавий ахборот воситалари менга Ҳабибнинг фаолиятини якунлаганлиги ҳақида гапиришди. Бу мутлақо ёлғон. Ҳабиб отасининг вафотидан кейин мотам тутмоқда”, – деб ёзди Aбдел-Aзиз. У вазиятга хайрихоҳ бўлишни ва сохта янгиликларга эътибор бермасликни сўради.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Aбдулманап Нурмагомедов 3 июль куни коронавирусдан вафот этганди.
Тасодифий хабарлар
Аёл бошқарувидаги «Спарк» жарликка тушиб кетди
Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида
Сидиқов: “Ўзбекнефтгаз”ни жаҳон бозорига олиб чиқиш – асосий йўналишларимиздан бири
Таксиларга қўйиладиган талаблардан бири бекор қилиниши мумкин
Ўзбекистон юк автомобиллари импортини оширди