Ижтимоий тармоқларда «Шаҳар бедарвозами, ким бўлди бу эркатойлар?» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни соат 22:50 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, А.Навоий кўчасида ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Ж.К. «Lacetti» русумли, 01 168 WFA давлат рақам белгили автомобилда хавфли манёврлар билан, рухсат этилмаган бўлсада транспорт воситасига ялт-ялт ёнувчи маёқчалар ўрнатган ҳолда ҳаракатланган вақтда ушбу кўчада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Аҳмаджанов томонидан тўхтатилган. Текширув давомида автомобиль ён ойналарининг туси тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлиги ҳам аниқланган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларини бажармаган.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 126, 128⁵, 135 ҳамда 194-моддалари тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда янги нотариал ҳаракатлар жорий этилади
Гавҳар Шарипованинг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди: «Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинасидан ўзини ташлаган»
Андижонда ўқитувчилар бошини эгиб, узр сўратиш “ғоя”си қайси бошдан чиққани маълум бўлди
Ўзбекистон Ғазодаги шифохонага қилинган ҳужумни қоралади
Йил давомида қанча эгизаклар туғилгани маълум қилинди