Жанубий Кореяда 60 ёшдан ошган эркак чиқинди қопидан 25 миллион вон (тахминан 18 684 доллар) топиб олди. Олти ой давомида пулнинг эгаси чиқмагач, эркак унга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда “The Korea Herald” хабар берди.
Қайд этилишича, у жорий йилнинг 10 февраль куни Инчхон шаҳрининг Гимгок-донг ҳудудидаги тураржой биноси яқинида 20 литрли чиқинди қопидан фойдаланилган кийимларни йиғaётган пайтда пулларни топган.
25 миллион вон кийимлар остига яширилган бўлиб, 50 минг вонлик купюралардан иборат бешта боғламга жойланган. Ҳар бир боғламда 100 тадан банкнота бўлган ва улар Корея Банкининг махсус тасмалари билан ўралган.
Эркак топилма ҳақида дарҳол полицияга хабар берган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари яқин атрофдаги кузатув камераларини текширган, бармоқ излари таҳлилини ўтказган ва пул эгасини аниқлаш учун ўнлаб хонадонларга борган.
Шунингдек, пул топилгани ҳақидаги маълумотлар миллий йўқолган буюмлар порталида ва маҳаллий газетада эълон қилинган. Бироқ олти ой давомида ҳеч ким маблағни талаб қилиб чиқмаган.
Жанубий Кореянинг йўқолган буюмлар тўғрисидаги қонунига кўра, йўқолган мол-мулк эгаси оммавий эълон қилинганидан кейин олти ой ичида топилмаса, унга топиб олган шахс эгалик қилиши мумкин.
Шу сабабли, полиция август ойида пулларни эркакка топширган. Бироқ солиқ ва эълон билан боғлиқ харажатлар учун 5,77 миллион вон ушлаб қолинган. Натижада эркак қўлига 19,23 миллион вон олган. Маблағга 22 фоизлик солиқ қўлланган.
Полиция пулларнинг жиноий фаолият билан боғлиқлигини кўрсатувчи далиллар аниқланмаганини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Эрини ўлдириш учун «киллер» ёллаган водийлик аёл қайта қамоққа олинди
Манба: Шомуродовга асосий даъвогар "Торино" бўлиб турибди
Human.uz сайти раҳбарлари Kompromatuzb аноним Telegram каналини юритганликда гумонланиб ҳибсга олинди
Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финалини бошқаради
Ливандаги қочқинлар лагерида кучли портлаш содир бўлди