Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида дала майдонидан ёқиб юборилган аёл жасади топилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 10 сентябрь куни соат 13:50 ларда Мирзаобод тумани, Деҳқонобод маҳалласи ҳудудидаги дала майдони четидаги жинғил буталари орасидан аёл жинсига мансуб, ёқиб юборилган ҳолдаги жасад топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Шунингдек, ушбу жиноятни содир қилган шахслар С.К, ҳамда унинг жиноий шериклари Л.К, С.М, В.Д ва Ж.Млар эканлиги аниқланиб, улар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Мирзаобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарёда она-болани ўлдириб, ёқиб юборган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Сирдарёда «мурдаси топилган» шахснинг ўзи бошқа бировни ўлдириб, ёқиб юборгани маълум бўлди
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқланди
Эртага Мирзиёевни муҳим тадбир кутмоқда
«Газчи» 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди
Рекорд натижа! Ўзбекистонда бир куннинг ўзида мингдан ортиқ киши коронавирусдан тузалди
АҚШ 6 минг талаба визасини бекор қилди