Куни кеча Адиблар хиёбонида ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ҳақида яратилган ҳужжатли фильм намойиши бўлиб ўтди. Премьера аввалида ташкилотчилар томонидан Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди
Намойишда талабалар ўзбек ва инглиз тилларида шоир ижодидан намуналарни ўқиб берганлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади. Яратилган ушбу фильм сабаб шоир ижодига яна бир бор назар солинди.
Сценарий муаллифи ва кинокартинада бошловчи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи-рассом Шаҳзод Муҳаммадиев, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, монтаж устаси Зуҳриддин Асамов, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.
Кинематография агентлиги томонидан 6 сентябрдан буён Бобур, Абдулла Орипов, Ғафур Ғулом, Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилди.
Олдинда 29 сентябрга қадар Огаҳий, Чўлпон, Зулфия, Эркин Воҳидов, Ҳамид Олимжон ва бошқа адиблар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар премьералари бўлиб ўтади.
Кинематография агентлиги ҳар доимгидек ажойиб анъанани бошлаган. 28 сентябр куни бошланиши кутилаётган Тошкент халқаро кинофестивали олди энг янги фильмларнинг очиқ ҳавода оммага намойиш қилиниши, албатта, қувонарли ҳодиса.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан 3 октябргача республика бўйлаб "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади.
Буюк шоир Алишер Навоий ҳақида фильм яратилди
Тасодифий хабарлар
Сўнгги 5 йилда IT-мутахассиснинг ўртача маоши 15 баравар ошди
Трамп хитойлик талабаларни АҚШдан қувмоқчи
30 Z 777 ZZ авторақамини аукционда ютиб ғолиб бўлган талабгор белгиланган суммани тўлай олмаганлиги сабаб қайта сотувга қўйилди
Йил якунига қадар пенсиялар миқдори қанчага ошиши айтилди
Декабрь ойида ўғил болалар кўп туғилдими ёки қиз болалар?