Минг афсуски, айни дамда юртимизда яна бир иллат тарқалмоқда.
Шу пайтгача "келин салом" одатга айлантирилиб, тўйларда ўтказилиб келинарди. Буни қарангки, энди куёвлар ҳам "салом беришяпти", яъни "куёв салом" тарқалмоқда. Қуйида яна бир ана шу ҳолат акс этган видеони эътиборингизга ҳавола этамиз.
Аслида, Ислом динида, мусулмончиликда "келин салом" ҳам қораланган. Бу бидъат амал саналиб, инсоннинг инсон олдида бош эгиши, унга сажда қилиши қораланган. Биз мусулмон халқмиз. Наҳотки шу нарсани англаб етмасак? Наҳотки ўғил ўстирганота-она ўғлининг тўйда келинлар каби "салом" бериб ўтиришига рози бўлса. Бу одат қайсидир бир мияси айниган инсондан чиққанлиги тайин. Наҳотки ўзимизнинг шахсий фикримиз бўлмаса? Наҳотки шунчалик тубанлашиб кетяпмиз? Афсус!
Тасодифий хабарлар
Фарғонада эркак бир ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди
АҚШ ва Швецияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Теледарслар 14 сентябрдан бошланади
Ўзбекистон санкциялар гирдобидаги Россияга самолёт ишлаб чиқаришга ёрдам беради
Facebook, Telegram, YouTube ва Instagram блокланиши ортидан яна икки амалдор ишдан олинди