Жиззах вилоятининг Зомин тумани «Дуоба» қишлоқ фуқаролар йиғини Ўриклисой қишлоғи яқинидаги ўрмон ҳудудларида 1 август куни йирик ёнғин юз берганди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, Ўриклисой қишлоғида жойлашган дам олиш масканларидан бирининг атрофида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмасдан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётганда ёнғин келиб чиқиб, арча ва бошқа ўсимликлар ёниб нобуд бўлиб, Зомин Миллий табиат боғига жуда кўп миқдорда зарар етишига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 1 август куни Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198 ва 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
«Ҳозирда Бош прокуратура томонидан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни 80 гектар майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёниб кетганди. Ёнғин салкам саккиз соат ичида ўчирилганди. Оловни ўчиришга 1600 га яқин одам жалб этилган.
Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни ўтказилган йиғилишда Зомин тоғларида юз берган ёнғин ҳақида «бир ноинсоф бойваччанинг ўғли шу ишни қилибди. Ҳозир прокуратура шуғулланяпти, албатта, чора кўрамиз», дея таъкидлаганди.
Тасодифий хабарлар
Эркак хотинининг жонига қасд қилди
Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таъминланади
Наманганда трансформатор ёниб кетди
Диққат! Ҳайдовчилар учун қўшимча даромад ишлаш манбаи яратилди
Рамазон хайити қайси куни бўлиши айтилди