Канадада Россиянинг Ан-124 “Руслан” юк самолёти ҳибсга олинди. Энди у АҚШ, Канада ва Украина ўртасида мудофаа юкларини ташишда фойдаланилади.
Таъкидланишича, Канада ўз осмонига Россия самолётларининг киришини тақиқлаганига қарамай, самолёт Торонто ҳудудига кирган ва ўша вақтда ҳибсга олинган.
“АН-124 “Руслан” Россиянинг “Волга-Днепр” юк авиакомпаниясига тегишли бўлиб, ҳозирда самолёт Торонтодаги йўлда тўхтаб қолган ва у ерда номаълум муддатга қолади. Компания аллақачон ўз норозилигини билдирган ва самолётни қайтаришни талаб қилмоқда. Шу билан бирга, самолёт АҚШ, Канада ва Украина ўртасида мудофаа юкларини ташишда ёрдам бериш учун Украина Қуролли кучларига топширилиши режалаштирилган”, дейилган хабарда.
Тасодифий хабарлар
Фуқарони алдаган ҳоким ўринбосари қамалди
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Путин Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан қутлади
Тезкор! 5 сентябрдан карантин қоидалари яна юмшатилади
Гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчи шахслар ўзаро келиша олмай, танишини ўлдириб ёқиб юборган.