Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Шайхали қўрғончасида жойлашган қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
«Қарши яқинидаги Шайхали посёлкаси 35-сонли манзил колонияда 19 яшар маҳкум Ж. Д. ўз жонига қасд қилибди. Ҳайратланарлиси, унинг лезвия билан томирларини очаётганини қамоқхона ходимлари шахсий телефонига видеога олиб турган. Устидан кулиб, изза қилишган.
Сўнг йигитни изоляторга қамашибди, зонага қайтаришмоқчи экан. Бу ҳодисадан Қашқадарё махсус прокурорининг ғазаби қўзғаб, ходимларга иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари бошланди, Омбудсманнинг маҳаллий вакиллари ҳам келди, деди воқеа гувоҳларидан бири.
Милициянинг бундай ҳаракатларига қулоқлар ҳам ўрганиб қолди», – деб ёзмоқда Абдураҳмон Ташанов.
Тасодифий хабарлар
ОАВ: Қорақалпоғистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига янги бошлиқ тайинланди
Namanganda gaz ballonidan foydalanishda ehtiyotsizlikka yo‘l qo‘ygan fuqaroning uyi yonib ketdi
Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Ўзбекистонда 1,6 минг гектар ер ёқиб юборилди
Американи остин-устин қилган ўлим сабаби маълум бўлди