Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этган. Таъкидланишича, воқеа кеча, 14 июль куни тонг пайти соат 05:00 да содир бўлган.

Ходиса гувохларидан бирининг айтишича
«Бу оила Чироқчи туманида яшайди. Марҳуманинг эри Россияда ишлайди. Келин қайнатаси билан жанжаллашиб қолиб, ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаган экан. Марҳуманинг эри бугун (15 июль санаси назарда тутилмоқда) уйига қайтаётган экан»

«Воқеа кеча эмас, беш-олти кун илгари содир бўлган. Ҳақиқатан ҳам аёл ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб вафот этган. Воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Воқеа сабаби ва тафсилотларини масъул ташкилотлар ўрганмоқда», — деди Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Актам Бешимқулов.
Тасодифий хабарлар
Бухоро ҳокими Карим Камолов дафн этилди. Мирзиёев марҳумнинг қабрини зиёрат қилди (ФОТО)
Путин билан мулоқотга тайёрман – Макрон
«Касаллик белгисини сезсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг» – Президент ўзбекистонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди
Ertak emas, haqiqat: 16 yilga «kesilgan» sud raisi bir yilga qolmay oqlandi
«Газчи» 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди