Шу ҳафта ичида учта катта астероид Ернинг ёнидан учиб ўтади

Шу ҳафта ичида учта катта астероид Ернинг ёнидан учиб ўтади

НAСA Ер яқинидаги объектларни ўрганиш марказининг хабар беришича, шу ҳафта охирига қадар катталиги 100 метргача келадиган бир нечта астероид Ернинг ёнидан учиб ўтади.

Марказ томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 28 январь куни 2021 BZ астероиди Ердан тахминан 2,2 миллион километр узоқликда ўтиб кетади. Унинг ўлчамлари — 29 — 65 метргача. У Тошкент вақти билан тахминан соат 9:12 ларда Ерга яқинлашади.

Сал каттароқ 2021 AG7 астероиди (47 — 110 метргача) эса жума куни Ернинг ёнидан учиб ўтади. Кутилаётган парвоз вақти — Тошкент вақти билан 13:50 лар. Ўртадаги масофа Ер билан Ой ўртасидаги масофадан 11 баробар узоқроқ. 29 январдан 30 январга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:37 да Ердан янада узоқроқ масофада ўлчамлари 24 — 53 метргача бўлган кичикроқ 2021 AF7 астероиди ўтиб кетади.

Яна иккита 2021 AL ва 2021 BD3 астероидлари эса бугун сайёрамизнинг ёнидан учиб ўтди. Улардан кичикроғи (19 — 43 метргача) Тошкент вақти билан соат 14:58 да, каттароғи эса Тошкент вақти билан 6:01 ларда қайд этилди. Унинг ўлчамлари — 67 метргача.

×