Ўзбекистон Украина шарқида жойлашиб олган сепаратистлар назоратидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олмайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун, 17 март куни Олий Мажлия Сенатининг 24-ялпи мажлисида айтиб ўтди.
Вазирнинг қайд этишича, Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Расмий Тошкент вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур.
“Ўзбекистон тарихан ҳам Россия Федерацияси билан, ҳам Украина билан анъанавий кўп қиррали алоқаларга эга. Ва биз ҳар икки мамлакатлар билан ўз миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттирамиз”, деган вазир Комилов.
У бугунги оғир кунларда Ўзбекистон Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишини ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этишини қайд этган.
Ўз навбатида, вазир Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олишини ҳамда Донецк ва Луганцк халқ республикаларини тан олмаслигини урғулаган.
Тасодифий хабарлар
5 йилда қанча мансабдор коррупция учун жазолангани айтилди
Tik-Tok 2021 йилда энг кўп ташриф буюриладиган ресурсга айланди
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери коронавирусга чалинганлар 150 000 дан ошди
«Ўзгидромет» байрам кунлари учун яхши хабарни эълон қилди
Бухорода 18 ёшли қизни фоҳишаликка мажбурлаганлар қўлга тушди