"9 май хотира ва қадрлаш куни" мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди

"9 май хотира ва қадрлаш куни" мавзусида ёшлар билан учрашув ўтказилди

2021 йилнинг 4 май куни Наманган юридик техникумида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаев “9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Улуғ Ватан уруши қахрамони генерал Собир Рахимовнинг ҳаёт йўли ва қахрамонликлари” мавзусида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди.


Мамлакатимизда 9 май хотира ва қадрлаш куни ҳар йил кенг нишонланади. Ўзбек ҳалки 2-жаҳон урушида фашистлар билан жанг қилиш учун 1.500.000 ошиқ ошиқ ўзининг мард ўғлонларини юборди. Уларнинг 400 мингга яқини урушда ҳалок бўлди, 265 мингга яқини эса бедарак йўқолди. Кўплаб ўзбек жангчилари Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирландилар.
Собир Умарович Раҳимов 1902 йилнинг 25 январь куни Тошкентда туғилган. У 8 ёшга тўлганида отаси вафот этади. С.Раҳимов шундан сўнг тирикчилик учун турли юмушларни бажариб юради. Совет ҳуқуматида даврига келиб мактабда тақсил олади. Кейин у Тошкентдаги фабрикада ишчи бўлиб ишлайди. Ёшлигидан ҳарбий бўлишга бўлган иштиёқи орқасидан у Боку шаҳридаги харбий билим юртига ўйишга кириб, ўқишни 1925 йилда муваффақиятли тамомлайди.

1930 йилда эса у командирлар учун махсус ўқув-тактик курсларни тамомлайди. Шу йилдан бошлаб С.Раҳимов Ўрта Осиё харбий округи 19-дивизиясининг 41-чи тоғ-кавалерия полкида пулемёт эскадрони командири, полк штаби бошлиғи ёрдамчиси, полк мактаби бошлиғи лавозимларида хизмат қилади. 1936 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Самарқанд шаҳрида жойлашган 42-ўзбек кавалерия полкида штаб бошлиғи лавозимида хизмат қилади.


1938 йилнинг июль ойида ноҳақ қилинган туҳмат ва бўхтон орқасидан НКВД органлари томонидан қамоққа олинади. Аммо 1940 йилнинг октябрь ойида қамоқдан озод қилиниб армия сафига хизматга қайта тикланади ва Ўрта Осиё харбий округи 9-танк дивизиясининг 9-чи мото-ўқчи полки командир ўринбосари лавозимида хизмат қилади.
Улуғ Ватан уруши бошланганида С.Раҳимов майор унвонида илк бора 1941 йилнинг 21 июль куни Смоленск шаҳри остоналарида немис-фашист босқинчиларига қарши жангга киришади. С.Раҳимов 1941 йилнинг 1 август куни оғир жангларда қаттиқ жароҳат олади. У харбий госпиталда даъволаниб чиққанидан кейин 1941 йил 31 октябрь куни 1149-ўқчи полкига командир лавозимида тайинланади. С.Раҳимов полк командири лавомида ўзини харбий билимга ва амалий тажрибага эга етук командир сифатида намоён қилади. У Ростов-Дон шаҳрини фашистлар озод қилишда фаол иштирок этади ва 1941 йил 28 ноябрь куни унинг полки биринчилардан бўлиб Ростов-Дон шаҳрига киради.

Ушбу қахрамонлиги учун С.Раҳимов “Қизил юлдуз” ордени билан мукофотланади. Кейинчалик у Жанубий фронт таркибидаги қўшинларда Таганрог шаҳри учун жангларда қатнашади. 1942 йилнинг май ойида унга подполковник унвони берилади. У Донбасс ҳимоя операциясида 353-ўқчи дивизия командири ўринбосари лавозимига тайинланади. С.Раҳимов 1942 йил 1 август куни Шимолий-Кавказ фронти, 18-армия 395-ўқчи дивизия командири лавозимига тайинланади ва Кавказ учун бўлган жангларда қатнашади ва яна бир марта ярадор бўлади. Унга полковник харбий унвони берилади. С.Раҳимов командирлик қилган дивизия 1943 йилнинг қиш ва баҳор ойларида Кавказдаги ва Краснодар ўлкасида ҳужумларни натижали амалга оширгани ва фашистларни қувиб чиқаргани учун у иккинчи марта “Қизил юлдуз” ордени ҳамда “2-даражали Суворов” ордени билан тақдирланади. 1943 йилнинг 19 март куни С.Раҳимовга генерал-майор унвони берилади.

Кейинчалик С.Раҳимов кўмондонлик буйруғи билан 1 йилга Москва шаҳридаги Олий харбий академияга ўқишга юборилади. С.Раҳимов академияда ўқишни тамомлагач 1944 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб дивизия командири лавозимида 2-Белоруссияда фронти таркибида Шарқий Пруссия учун жангларда иштирок этади. 1945 йилнинг январь-февраль ойларида С.Раҳимов дивизияси Грауденц (Польша) шаҳрини фашистлардан озод қилади.

Совет қўшинларининг Шарқий-Померания хужум операциясида 65-армия таркибидаги дивизияга командирлик қилган С.Раҳимов Данциг шаҳри учун жангларда 26 март куни Ғалабага 43 кун қолганида жангда қахрамонларча ҳалок бўлади. Ўлимидан сўнг унга 1965 йил 6 май куни “Совет Иттифоқи қахрамони” унвони берилади.

×