Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги низо вақтида у ерга жойлаштирилган қўшимча кучларни ортга қайтаришни якунлади. Бу ҳақда Қирғизистон томони маълум қилди.
«Томонлар чегара чизиғидаги қўшимча кучлар ва воситаларни ўз ҳудудлари ичкарисига қайтаришни якунлашди. Қирғизистон ва Тожикистон мудофаа вазирликларининг зобитларидан иборат қўшма комиссия қўшимча кучлар ва воситалар жойлаштирилган ҳудудларни кўздан кечиришни давом эттирмоқда», дейилган хабарда.
3 май ҳолатига кўра, икки давлат чегарасидаги вазият барқарор қолмоқда. Ўтган тун давомида икки томон ўртасида отишмалар ва кўнгилсиз ҳодисалар юз бермаган.
«Чегара бўлинмалари кучайтирилган тартибда хизматни давом эттирмоқда, қирғиз-тожик давлат чегарасининг бутун линияси назорат қилинмоқда», деб маълум қилган Қирғизистон томони.
Охирги маълумотларга кўра, икки давлат чегарасида юз берган 4 кунлик тўқнашувлар давомида Қирғизистоннинг 34 фуқароси ҳалок бўлган, 178 фуқароси жароҳат олган. Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, барча ҳалок бўлганлар ўқотар қуролдан ўлдирилган.
Шунингдек, ихтилоф давомида Қирғизистоннинг Боткен ва Лайлак туманларидаги 100дан кўпроқ объектга, жумладан, 78та уйга, 10та АЁҚШга, 2та мактабга зарар етган.
Норасмий маълумотларга кўра, Тожикистон томонидан ихтилоф вақтида 10 нафаргача фуқаро ҳалок бўлган, 90дан кўпроғи жароҳат олган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
Ўтган йилга нисбатан 4,9 млрд. квт кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди
Америка сиёсати тарихидаги энг буюк фирибгарлик
Ҳиндистонда “сув париси” кўринишидаги чақалоқ дунёга келди
Бир қанча вақт олдин вафот этган ҳомиладор аёлнинг фарзанди туғилди